Ассалому алайкум азиз дўстлар! Менинг исмим Игорь Элизов. Мен умумий амалиёт шифокори, шифокор-терапевтман ва бугун биз янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ муҳим масалаларни муҳокама қилишда давом этамиз.
Аввало, кўрсатган эътиборингиз ва ўтган кўрсатувимиздан сўнг миннатдорчилик сўзларини ёзган барчага раҳмат демоқчиман. Ишонинг, бу мен учун жуда муҳим ва маслаҳатларим сизга ёрдам бериши мумкинлигидан чин дилдан хурсандман!
Бугун эса "коронавирус инфекцияси ва болалар" каби муҳим мавзуни кўриб чиқамиз – уй шароитида профилактика ва даволаш чоралари, шунингдек, қайси ҳолларда касалхонага ётқизиш кераклиги ҳақида сўзлашамиз.
Бундан ташқари, суҳбатимиз якунида ўтган учрашумизга қолдирган коментарийларингиздаги саволларга жавоб бераман. Демак, ўтган учрашувимиздаги маслаҳатимиздан бошласак - қўрқув сизнинг асосий душманингиз, ҳа-ҳа, айнан сизнинг душманингиз, фарзандингизнинг душмани эмас, чунки боланинг психикаси шундай тузилишга эгаки, у сиздан фарқли ўлароқ, касал бўлишдан қўрқмайди.
Мен бирорта беморларимнинг, хоҳ болалар бўлсин, хоҳ ўсмирлар, ҳеч биридан касал бўлишдан қўрқишини эшитмаганман, шунинг учун бу масалада улардан ўрнак олинг!
Сиздаги стресснинг даражасини янада камайтириш учун шуни айтмоқчиманки, жаҳондаги ҳозирги кундаги расмий маълумотларга кўра, болалар ва ўсмирлар, катталар билан солиштирганда, камроқ касал бўлади ва коронавирус инфекцияси тасдиқланган барча беморларнинг фақат 1 дан 5 гача фоизини ташкил этади. Яна бир бор қайтараман 1 дан 5 фоизгача!
Болалар ва ўсмирларнинг 90% инфекцияни белгиларсиз ёки енгил ЎРВИ шаклида ўтказади. Бундан ташқари, бутун пандемия даврида дунё бўйлаб болалар ўлимининг бир нечтагина ҳолати қайд этилганига эътибор беринг. Бутун дунёда! Шунинг учун, азиз оналар, оталар, айниқса, буви ва бувалар, фарзандингизга коронавирус инфекцияси юқади, деб қўрқиб ва ваҳима қилишни тўхтатинг, илтимос!
Энди профилактика ҳақида:
1. Аслида, болаларда профилактика чоралари айнан катталарники билан бир хил бўлади, фақат витамин Д3 нинг дозаси фарзандингизнинг ёшига қараб фарқ қилади. Айтганча, бу аввалги кўрсатувимизга ёзган изоҳларингизда сўраган энг кўп саволларингиздан бири эди.
Демак: 1 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун – суткасига 1500 ХБ, 6 ёшдан 13 ёшгача - суткасига 2500 ХБ, 14 ёшдан - суткасига 5000 ХБ. Қолганига келсак, профилактика бўйича барча тавсиялар ҳудди катталарникидек, яъни одамлар тўпланадиган жойларга бормаслик, индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
Энди болаларда коронавирус инфекциясининг белгилари ҳақида гаплашамиз.
Аксарият ҳолларда бу енгил кечувчи ЎРВИ да бўладиган белгилардир, яъни томоқ оғриғи, енгил йўтал, бурун оқиши ва аксириш. Касаллик оғирроқ кечаётган бўлса, тана ҳароратининг кўтарилиши, яъни ҳам субфебрил - 37-37.5, ҳам юқори - 39 гача, ҳолсизлик, бош оғриғи бўлиши мумкин.
Бироқ, болаларда коронавирус инфекцияси ичак инфекциясига ўхшаб, кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриғи ва ич кетиш каби аломатларини намоён этувчи, гастроинтестинал деб аталувчи шаклда камдан-кам ҳолларда кечади.
Келинг, даволаниш усулларини кўриб чиқайлик: аввалдан айтиб қўяй, уй шароитида фақат касаллик енгил кечаётган болалар даволанади!
Касаллик ўрта ва оғир даражада кечаётган болаларни албатта касалхонага ётқизиш керак. Касалликнинг енгил шакли унинг белгиларига қараб даволанади. Махсус дорилар йўқ, сеҳрли дорилар ҳам йўқ. Кенг реклама қилинаётган, гўёки иммунитетни "кучайтирувчи" турли дориларг пул сарфламанг, бунинг фойдаси йўқ!
Биринчидан, уйга шифокорни чақиринг, у болангизнинг томоғини ўткир тонзиллит бор-йўқлигига текшириши ва зудлик билан касалхонага ётқизишни талаб этувчи пневмонияни тасдиқлаш учун ўпкани тинглаши керак. Агар бу ташхислар шифокор томонидан тасдиқланмаса, даволанишни бошланг:
1. Бурунни бир кунда 3 марта тузли эритма билан чайиш, бу маҳаллий иммунитетни оширишга ёрдам беради ва юқори нафас йўлларига тушувчи вирус юкини камайтиради.
2. Томоқни бир кунда 3 марта фурацилинли эритма билан чайиш. Агар боланинг ёши томоқ чайишга йўл қўймаса, томоққа турли антисептик спрейлар билан ишлов беринг, мен бу антисептик спрейларнинг номини айтмайман, чунки тўғридан-тўғри реклама бўиб қолади, лекин уларни дорихонадан муаммосиз топа олишингизга шубҳа қилманг.
3. Агар йўтал бўлса, ҳам қуруқ, ҳам нам, болангизга ҳар хил сироплар беришга шошилманг, айниқса болангиз 5 ёшдан кичик бўлса. Ишонинг, кўп миқдорда суюқлик ичиш бу ҳолда анча яхши таъсир кўрсатади, чунки унинг таркибида бўёқлар ва таъм берувчи моддалар йўқ.
Хонада намлик ва қулай ҳарорат, яъни 20 -22 даража бўлишини таъминланг. Бу йўтални даволаш учун жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки бундай шароитда балғам яхши суюлади ва ўпкадан чиқарилади.
Агар йўтал 5 кун давом этса, агар кучайиб борса, фаол моддаси амброксол бўлган препаратни қўшиш керак. 12 ёшгача бўлган болалар учун сироп шаклида, 12 дан катталар учун таблетка шаклида.
4. Иситма туширувчи дорилар, яъни парацетамол ёки ибупрофен. Кичик ёшдаги болалар учун эритма шаклида, қолган ёшдаги болалар учун таблетка шаклида. Муҳим! Тавсиялар ҳудди катталарникидек, агар болангизда ҳарорат кўтарилганда юзага келадиган фебриль судорогалар кузатилмаса, 38-38.2 гача бўлган тана ҳароратини туширишга ҳаракат қилманг.
5. Агар юқори ҳарорат 5 кундан ортиқ давом этиб, камаймаса, пневмония бор-йўқлигини тасдиқлаш учун ўпканинг КТ текширувини ўтказиш керак. Такрор айтаман, болаларда пневмония жуда кам ҳолларда юзага келади, шунинг учун одатда касаллик 5-6 кундан ортиқ давом этмайди ва КТ талаб этилмайди. Агар КТ пневмонияни аниқласа, бу касалхонага албатта ётиш кераклигини англатади.
Пневмониянинг ҳар қандай шакли билан оғриган болалар шифохонада даволанади! Агар КТ да пневмония аниқланмаса, антибиотик Амоксиклавни 5 кун давомида боланинг ёши ва вазнига мос дозада беринг.
Энди ошқозон-ичак шакли ҳақида алоҳида тўхталамиз:
Фарзандингизда қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши бўлса, бу дарҳол шифокорга мурожатт этиш керак дегани! Касалликнинг ушбу шаклини уйда даволаш учун тавсиялар йўқ! сабабини тушунтириб бераман: чунки болаларда сувсизланиш катталарга қараганда тезроқ содир бўлади, қусиш ва ич кетиши эса сувсизланишга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, бу аломатлар турли хил бошқа, жумладан, аппендицит каби жарроҳлик касалликларига ишора қилиши мумкин, шунинг учун шифокор кўригидан ўтиш керак.
Шундай қилиб, хулоса қиламиз: